Элина Свитолина ярим финалга йўл олди
Zohir2018
Элина Свитолина
Украиналик теннисчи Элина Свитолина Дубай шаҳрида ўтаётган мусобақанинг чорак финал учрашувида ғалабага эришди.
Свитолина ушбу босқичда испаниялик Карла Суарес Наваррога қарши кортга чиқиб, якунда 6:2, 6:3 ҳисобида устун келди.
Энди "Dubai Duty Free Tennis Championships" турнирининг ярим финалида швейцариялик Белинда Бенчичга қарши баҳс олиб боради.

Изоҳлар (0)