Энди "Боруссия" Дортмунд ҳам Пентек учун курашга қўшилди
Италиянинг “Женоа” клуби форварди Кшиштоф Пентек навбатдаги топ клуб қизиқишларига сабаб бўла бошлади.
Берилган маълумотларга қараганда 23 ёшли польшалик футболчи учун “Барселона”, “Бавария” ва “Челси” каби жамоаларнинг ортидан Дортмундннинг “Боруссия” клуби ҳам курашга қўшилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Женоа” Пентекнинг трансфер баҳосини эълон қилган эди.
Маълумот учун, Пентек жорий мавсум генуяликлар сафида жами 8та учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 13 бор ишғол этишга эришган.
Фикрлар