Энди Францияда «Погба – Моуриньо» сценарийси бошланди!
Премьер Лига мухлислари сўнгги йилни Погба – Моуриньо қарама-қаршилиги кузатиш билан ўтказишди. «Манчестер Юнайтед»нинг ички зиддиятлари португалиялик мутахассиснинг истеъфога чиқарилиши билан якун топди. Бироқ энди Франция чемпионати мухлислари ҳам зерикиб қолишмайди. «Ницца» бош мураббийи, 1998-йилги Жаҳон чемпиони Патрик Виейра ва шогирди Марио Балотелли ўртасида бошланган зиддият Премьер Лиганинг аналоги, десак муболаға бўлмайди. Қуйида 1 Лигада бошланган футболчи – мураббий зиддиятларига назар соламиз.
«Манчестер Юнайтед»дан истеъфога чиқарилган Жозе Моуриньо юқори профилли футболчига қарши зиддиятга бориб якунда клубни тарк этган ягона мураббий эмас.
Поль Погба «Олд Траффорд»даги низоларда ғолиб чиққан бир вақтда, ундан 1500 км жанубда «Арсенал»нинг собиқ вакили Патрик Виейра Марио Балотелли билан «сен-мен»га бормоқда.
Жорий мавсумда италиялик ҳужумчининг ишлари умуман юришмаяпти. Ёзда келган бош мураббий билан эса орадаги муносабатлари тобора таранглашиб бормоқда.
Ҳужумчи билан «Манчестер Сити» ва «Интер»да жамоадош бўлган Виейра 28 ёшли футболчининг маҳоратидан тўлиқ фойдалана олмаяпти. Люсьен Фавр қўли остида ички чемпионатда «супер Марио» икки мавсумда мос равишда 15 ва 18 та гол урган эди.
Аммо италиялик футболчи охирги марта «Скуадра Адзурра» таркибида май ойида (!) Саудия Арабистони дарвозасига гол урган эди. Бундай «қуруқ серия» эса Виейранинг сабр-косасини тўлдирди.
У ўтган ҳафтада «Сент-Этьенн»га қарши ўйинда жароҳат олди. Шунингдек, Франция Кубоги доирасида «Генгам»га қарши ўйинда «Ницца» пеналтилар сериясида рақибига мағлуб бўлди, ҳужумчи майдонни яна голсиз тарк этди. Шанба кунги «Страсбург»га қарши ўйин қайдномасига эса киритилмади.
1998-йилги жаҳон чемпиони Балотеллини янги жамоасида муҳим футболчига айлантирганди. Бироқ футболчи унинг ишончини қозонишда сусткашликка йўл қўйди.
Ўтган йили Балотелли у каби футболчилардан қандай самарали фойдаланиш сирини ошкор қилди. «Мақтовларимни чегаралашга ҳаракат қиламан. Барча жим бўлганида муаммо борлигини жуда яхши биламан. Кимдир менга тош отса жаҳлим чиқади ва кўпроқ ишни бажараман. Хатоларингдан дарс чиқариш жуда муҳим.»
Мураббий эса унга муносиб жавоб қайтарди. «Сен жамоадошларингга ёрдам беришинг керак. Буни бажариш учун намуна бўлишинг лозим. Бошқаларга сендан яхшироқ нарсаларни ўрганиши учун ўрнак бўлишинг шарт.»
Балотелли эса албатта мураббий кутганидек ўрнак бўла олмади.
Факт шуки, мураббий томон ҳақли. Хабарларга кўра, италиялик футболчи ноябрь ойидаги ўртоқлик ўйинида ҳам, «Ним»га қарши ўйинда ҳам тактик ишланмаларга эътибор бермаган. «Генгам»га қарши ўйинда жамоанинг ўзаро суҳбати пайтида ҳожатхонага чиқиш билан клубдошларининг жаҳлини чиқарган.
Худди Манчестер шаҳрида бўлганидек сценарий, Погба ва Моуриньо бир-бирини оммавий чиқишларида айблаганди.
Виейра футболчининг ўйинини «ўртача» дея баҳолаган. Балотелли эса мураббийга қўпол жавоб қайтарган.
«Гап Марио ҳақида кетганда, кейинроқ жавоб беришим, ёки индамаслигим, ёки ёқасидан олишим керак. Аммо бундай қилолмайман. Ортиқ футболчи эмасман» – деган Виейра L’Equipe нашрига берган интервьюсида.
«Айтишдан олдин буни икки марта ўйлайман. Чунки бу акс таъсир қилиши мумкин ва мен буюк футболчи мақомини йўқотиб қўйишим мумкин. Бирор нарса дейишни истамайман, бундан афсусланиб юришим мумкин.»
Клуб Люсьен Фавр қўли остида ажойиб мавсум ўтказганди. Бироқ у ёзда француз клубини тарк этди ва дортмундликларни қабул қилиб олди ва ҳозирда Бундеслиганинг пешқадами бўлиб турибди. Аммо у италиялик ҳужумчидан максимал фойда олишнинг уддасидан чиқа олган. Ойига 500 минг евро ишлаб топадиган ҳужумчи клубнинг энг кўп маош олувчи футболчиси ҳисобланади.
Бу мавсумда ҳали бирорта ҳам гол ура олмаган Балотелли унга тўланаётган пулларни оқлайдиган ўйин намойиш қила олганича йўқ. Шу сабабли унинг келаси йил ёзида жамоани тарк этиши эҳтимоли юқори. Сўнгги воқеалар шуни кўрсатмоқдаки, клуб раҳбарияти унга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйишса керак.
«Расман унинг биз билан шартномаси бор. Аммо ҳар нарса бўлиши мумкин» – деди Патрик Виейра.
Погба Моуриньога қарши «кураши»да ғолиб чиққан бўлсада, Франциядаги ўхшаш вазиятда ҳеч ким ютмайди. «Ницца», Виейра ва Балотеллиларнинг ҳаммаси озми-кўпми айни вақтда содир бўлаётган ишлардан жабр кўришади.
Фикрлар