Энди Миллатлар лигасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиши мумкин, чунки...

Парижда ФИФА бош котиби ўринбосари Званимир Бобан бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда УЕФА Миллатлар лигасининг аналоги сифатида Бутунжаҳон Миллатлар лигаси ташкил этиш ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини янада ислоҳ қилиш масаласи муҳокама қилинди. Айтиш лозимки, Бобан бошчилигидаги ишчи гуруҳга айнан мана шу икки мусобақанинг ўтказилиши бўйича техник ва спорт масалаларини кўриб чиқиш топширилган.

- Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати: Тақвим, формат, иштирокчи жамоалар сони, йўлланмалар тақсимоти.

- Бутунжаҳон Миллатлар лигаси: Тақвим, формат ва турнирнинг минтақавий конфедерациялардаги саралаш ўйинларига таъсири.

Ушбу ишчи гуруҳ юқоридаги масалалар юзасидан ўз таклифини келгуси йилнинг 15 март куни АҚШнинг Майами шаҳрида бўлиб ўтадиган ФИФАнинг навбатдаги йиғилишида маълум қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!