Асосий мазмунга ўтиш

Яккакурашлар

Энг кучли каратэчиларимиз Ўзбекистон кубогида куч синашади

Изоҳлар: 0

20 ноябрь куни пойтахтимиздаги «Универсал» спорт саройида каратэ бўйича турли ёш тоифалардаги спортчилар ўртасида Ўзбекистон кубоги бошланади.

Мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудидан келган 1000 нафардан зиёд каратэчилар ката ва кумите бўйича баҳсларда иштирок этади.

Ўзбекистон кубогининг дастлабки кунида 8 9, 10 11, 12 13 ката ва кумите беллашувларида куч синашади. Нуфузли мусобақа 22 ноябрь кунига қадар давом этади.

Sports.uz

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ