Эркин курашчиларимиз яхши старт олишди

Хабар берганимиздек, Руминия пойтахтида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида навбатдаги дунё биринчилиги баҳслари бўлиб ўтмоқда. Регламентга кўра, бугун эркин кураш йўналишига ҳам навбат берилди. 

Қувонарлиси, бу йўналишда курашаётган вакилларимиз дунё биринчилигини анча кўнгилдагидек бошлашди. -57 кг вазн тоифасида Жаҳонгирмирза Туробов дастлабки даврада қирғизистонлик рақибини мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Ярим финалга чиқиш учун вакилимиз озарбайжонлик Афғон Ҳашаловни енгиши керак бўлади. 

-70 кг вазн тоифасида баҳсларни бошлаган Рамазон Ибодов, -79 кг вазнда Иса Шапиев ҳам 1/4 финал босқич масаласини ижобий ҳал қилишди. Афсуски, -65 кг вазн тоифасида курашган Темуржон Усмоноҳунов саралашда ҳиндистонлик рақибига 10:11 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!