
“Эйбар” ўзининг энг яхши тўпурари билан шартномани узайтирди
Испаниянинг “Эйбар” клуби форварди Серхи Энрич жамоаси билан амалдаги шартномани узайтирди. Энди 26 ёшли ҳужумчи 2019 йилгача “Эйбар” сафида ўйнайдиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Энрич жамоасининг ушбу мавсумдаги энг яхши топурари ҳисобланади. Унинг ҳисобида ҳозирча 8та гол бор. Таъкидлаш керакки, испаниялик футболчи голларнинг ярмини сўнгги 3та ўйинда киритди. Бундан ташқари у шерикларига 4та голли узатма ҳам берган.
Маълумот учун, Энрич “Эйбар” сафига 2015 йилнинг ёзида “Нумансия”дан эркин агент сифатида келиб қўшилган.
Фикрлар