Тезкор: Жароҳат олган Ҳусановнинг аҳволи ҳақида дастлабки маълумот берилди

  • 21 сентябрь, 22:53
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 2
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг бешинчи турида чемпионлик учун курашаётган икки жамоа – “Арсенао” ва “Манчестер Сити” ўзаро тўқнаш келди.

Tecno

Учрашув меҳмонлар учун муваффақиятли бошланиб, 9-дақиқадаёқ Эрлинг Холанд ҳисобни очди. Бошланғич таркибдан жой олган Абдуқодир Ҳусанов 15-дақиқада рақиб сардори Габриэлдан тўпиғига зарба қабул қилиб олди. Тиббиёт ходимлари ёрдам берганидан кейин легионеримиз ўйинни давом эттирди.

Бироқ танаффусда Хосеп Гвардиола Абдуқодирни захирага олишга қарор қилди ва унинг ўрнига ўнг қанот ҳимоячиси Матеуш Нуньешни майдонга туширди.

Sports.uz портали “Манчестер Сити” фаолиятини ёритиб  келаётган нуфузли манба – cityxtra.co.uk сайтининг Абдуқодир Ҳусанов аҳволи ҳақида чиқарган дастлабки маълумотларни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола қилади.

- 21 ёшли Абдуқодир Ҳусанов бир ҳафта ичида учинчи марта бошланғич таркибдан жой олди. Хосеп Гвардиола биринчи марта кетма-кет учта учрашувда бошланғич таркибда бирор ўзгартириш қилгани йўқ.

“Арсенал” биринчи бўлимда ҳужумкор ўйин намойиш қилди, айниқса, улар “шаҳарликлар”нинг халқаро танаффусдан кейин янгиланган позицияси – ўнг қанот бўйлаб жуда катта босим уюштиришга уринди. Бироқ бу жойда ўйнаган Ҳусанов ҳеч нарса ва ҳеч кимни ўтказгани йўқ.

Ўзбек футболчиси биринчи бўлим давомида рақиб ҳужумчиси Леандро Троссарга умуман имконият бермади, мунтазам яккакурашларни ўз фойдасига ҳал қилди, “канонирлар”ни дарвозага яқинлаштиргани йўқ.

Биринчи бўлим охирида Ҳусанов рақиб билан тўқнашувда майдонга йиқилди, “Манчестер Сити” тиббиёт ходимлари осиёлик ҳимоячига ёрдам кўрсатишига тўғри келди.

Хосеп Гвардиола тақвим тиғизлигини инобатга олиб, Ҳусановни эҳтиёт қилишни маъқул топди ва танаффусдан кейин унинг ўрнига Матеуш Нуньешни майдона туширди. Ҳозирча, ўзбек легионери жароҳатининг даражаси маълум эмас. Воқеалар ривожини кузатиб борамиз, - деб ёзди cityxtra.co.uk сайти эксперти Вайам Лахоти.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” учрашув якунланиши арафасида гол ўтказиб юбориб, ғалабани бой берди ва фақатгина бир очко билан кифояланди.

Шомуродов “қурбонлари” қаторига яна биттасини қўшди

Ғалаба керак бўлса, Ҳусановни ўйнат!

Файзуллаев ўтиши мумкин бўлган 30 дан ортиқ клуб бор эди...

Ҳусанов “Манчестер Сити”ни ўзгартириб юборди...
Ҳусанов клуб афсонаси ўрнини эгаллади!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Is'hoqjon Ro'ziyev
22/09/2025 11:50
O'llaring bu kuningdan fitnachi spots uz xodimlari
Baxil Alihuja
21/09/2025 23:45
хеч кандай ма'лумот йук!
бу хабарни хамма билади