
ФАКТ! Илҳом Мўминжонов “Навбаҳор” устозига айлангандан бери “Қўқон-1912”ни мағлуб эта олмаган
Шанба куни “Қўқон-1912” жамоаси Суперлига 4-тур доирасида ўз майдонида Наманганнинг “Навбаҳор”ни қабул қилади. Водий дербисига оид статистик маълумотларни тақдим этамиз. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзаро ўйинлар
“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари шу кунгача 24 бор куч синашишган. 5 беллашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 15 ўйинда ғалаба қозонган. 4 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар фарқида устунлик “лочинлар” томонида: 50-27. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 49 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 19 очкони қўлга киритган.
“Қўқон-1912” майдонида бўлиб ўтган сўнгги учрашувлар:
21.10.2017 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 2:0
01.10.2016 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:1
31.05.2015 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 0:1
23.08.2003 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:2
09.11.2002 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:0
22.06.2000 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:4
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” ўз майдонида ўтказган 11 та ўйиннинг бештасида ғолиб чиққан. Учта беллашувда томонлар очколарни бўлиб олишган.
Қўқондаги сўнгги учрашув
Ушбу жамоаларининг охирги ўйини 2017 йилги чемпионатнинг 25-турда Қўқонда бўлиб ўтган эди. Шиддатли ва кескин курашлар остида ўтган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.
Эски танишларнинг янги тўқнашуви
Шанба кунги баҳсда эски танишлар – “Қўқон-1912” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ва “Навбаҳор” устози Илҳом Мўминжоновнинг навбатдаги тўқнашувига гувоҳ бўламиз. Мўминжонов “Навбаҳор”ни қабул қилиб олганидан бери “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учрата олгани йўқ.
Ўтказилган иккита учрашувда дуранг қайд этилган битта ўйинда қўқонликларнинг қўли баланд келган.
Тарихий ўйин
Бу жамоалар шанба куни Суперлигадаги ўзаро биринчи учрашувларини ўтказишади. Демак, 31 март кунги баҳс ўзига хос тарихий аҳамиятга эга бўлади. Тарихий ўйинлар ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоалар 1992 йилги Ўзбекистон Кубоги финалидаги майдонга тушишганини эслаш жоиз.
Comments