Фабио Фоньини мақсадига етди

Италиялик теннисчи Фабио Фоньини "Катта дубулға" мусобақаларининг биринчиси – "Australian Open"нинг учинчи даврасига муваффақиятли ўтиб олди.

Фабио аргентиналик Леонардо Майерни дастлабки ва учинчи сетда тай-брекда мағлубиятга учратган бўлса, иккинчи сетда 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Австралия очиқ чемпионтининг учинчи даврасида Фоньини испаниялик Пабло Карреньо-Буста билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!