Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Ўзбекистон - Россия ўйини аниқ ҳисоби айтилди

Тахмин ўзини оқлайдими?

Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Дмитрий Буликин Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйинида россияликлар ишончли ғалаба қозонишига  умид қилишини билдирди. 

Унга кўра, ушбу баҳс томошабинлар учун сифатли ва қизиқарли ўйин бўлади.

“Албатта, Ўзбекистон терма жамоасининг савияси ҳозирча Россияникидан пастроқ. Лекин бу жамоа ўзининг иштиёқи, майдондаги курашувчанлиги ва яхши натижага эришиш истаги билан ажралиб туради.

Албатта, бу расмий мусобақа эмас, ўртоқлик ўйини бўлгани учун кескинлик унчалик юқори бўлмайди. Аммо шунга қарамай, яхши футбол кўрамиз, деб ўйлайман. Бу учрашув футболчиларимиз учун ўзаро тушуниш, майдондаги ҳамкорликни синаб кўриш имконияти бўлади.

Биз жамоа сифатида жуда яхши руҳий тайёргарлик кўришимиз, майдонда муносиб ўйин намойиш этишимиз, бутун мамлакат бўйлаб мухлисларни хурсанд қилишимиз ва ғалаба қозонишимиз керак.

Шунга қарамай, ўйин 3:0 ёки 3:1 ҳисобида Россия терма жамоаси фойдасига якунланади, деб ўйлайман”, — дея таъкидлади Буликин Sport24 нашрига берган изоҳида.

ФИФА рейтингига кўра, Россия терма жамоаси ҳозирда 35-ўринни эгаллаб турган бўлса, Ўзбекистон терма жамоаси 59-поғонада жойлашган.

Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви 12 ноябрь куни  ўтказилади. Беллашув Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, бу терма жамоалар илгари бир маротаба ўзаро куч синашган. 2022 йили Тошкент мезбонлик қилган баҳсда ҳисоб очилмаган эди. 

Ҳусанов “қилиғи” билан англияликларни ҳайратга солди!

Мареска ўзгартираверма! Ҳусанов бўйича бир қарорга келиш талаб қилинди!

Кутилмаганда Шомуродовдан хушхабар келди!

Шомуродовни учинчи ўринга суриб қўйишди

Хатоси қимматга тушишига бир баҳя қолган Ҳусановга неччи балл берилди?

Шомуродовни алмаштириш "Башакшеҳир"га қимматга тушди

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ