Фарғонадаги ўйинни Илгиз Танташев бошқаради

CHERY AUTO

 

Tecno

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичи доирасидаги дастлабки учрашувларга тайинланган ҳакамлар рўйхати маълум бўлди.

Унга кўра, "Навбаҳор"нинг 23 май (сешанба) куни Фарғонада "Нефтчи"га қарши ўтадиган учрашувини бухоролик Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади.

Реферига қанотларда Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро) ҳамда Бобир Қодиров (Бухара) ёрдам беришса, фарғоналик Олим Тўйчибоев захира ҳаками вазифасини бажаради.

"Водий дербиси"ни назорат қилиш тошкентлик Рашид Айтеков зиммасига юклатилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию