Фазлиддин Ғоибназаров: Ғалабам билан мухлисларни хурсанд қилмоқчиман
Ads

Рио Олимпидаси чемпиони, жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган Фазлиддин Ғоибназаров 18 январь куни (Тошкентда 19 январь эрталаб) доминиканлик боксчи Рикардо Гарсияга қарши рингга кўтарилади.

Боксчимиз мазкур жанг олдидан Миллий олимпия қўмитаси расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Жангга тайёргарлик якунланди. Машғулотлар юқори савияда ташкил этилди. Рақибим кутилмаган вазиятларни тақдим этади деб ўйламайман. Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, жароҳатим йўқ. Эртага вазн ўлчаш маросими, бир кун ўтиб эса жанг. Ўз ғалабам билан мухлисларни хурсанд қилмоқчиман", – деди Фазлиддин.

Маълумот учун, Фазлиддин профессионал рингда 6 маротаба жанг қилган ва уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган (3 та нокаут). Рикардо Гарсия эса 19 маротаба жанг қилиб, 14 маротаба ғалаба қозонган (9 та нокаут). 4 та жангда мағлуб бўлган. Битта баҳсда эса дуранг қайд этган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98