"Фламенго" футболчилари ёнғинда ҳалок бўлишди
Бразилия пойтахти Рио-де-Жанейрода "Фламенго" клуби футболчилари вафот этгани муносабати билан 3 кунлик мотам эълон қилинди. Бу ҳақда Globo нашри хабар бермоқда.
Айни шу сабаб Кариока Лигаси ярим финалидан ўрин олган "Фламенго" ва "Флуминенсе" клублари ўртасидаги ўйин ҳам номаълум муддатга қолдирилган.
Маълумот учун, бугун тонгда "Фламенго" клуби базасида ёнғин содир бўлди ва бунинг натижасида жами 10 нафар инсон ҳалок бўлди. Уларнинг 6таси 14-17 ёш футболчилар ва қолган 4таси машғулот базаси ходимлари бўлишган.
Фикрлар