Футзал U-20: Ўзбекистон Осиё чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолди

“Ўзбекистон” спорт комплексида футзал бўйича U-20 ўртасида Осиё чемпионати финал босқичига чиқиш учун саралаш баҳслари давом этмоқда.

Эрон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Афғонистон ва Қирғизистон термалари икки гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб бормоқда.

“А” гуруҳи иккинчи турида терма жамоамиз бугун Тожикистон футзалчиларига қарши майдонга тушиб, 2:7 ҳисобида имкониятни бой бери.

“В” гуруҳи иккинчи турида Эрон терма жамоаси Афғонистонни 4:2 ҳисобида мағлуб қилди.

Ўтган тур ўйин натижалари билан танишинг.

1 декабр:

Туркманистон – Эрон - 3 : 6

Қирғизистон – Ўзбекистон - 3 : 6

---

2 декабр:

Тожикистон – Қирғизистон - 6 : 1

Афғонистон – Туркманистон - 5 : 0

3 декабр:

Эрон – Афғонистон – 4 : 2

Ўзбекистон – Тожикистон – 2 : 7

4 декабр:

13:00 Афғонистон – Тожикистон

Шундай қилиб, “А” гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган Қирғизистон ва Тожикистон Осиё чемпионати йўлланмасига эга бўлди.

“В” гуруҳида Эрон ва Афғонистон финал босқичида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ахмад49
03/12/2018 22:16
Ахмаджонов бу еги неча пулдан тушди энди?
&
ахмад49
03/12/2018 22:16
Ахмаджонов бу еги неча пулдан тушди энди?
&
doni
03/12/2018 19:44
Шуям командами уят яна бир марта уят. Тренерларни ахволини каранг ким узи улар нимани дундириб куйдики тренер килиб куйган. УФАни ислохотлари натижаси бу.