Гамбург-2017: Баҳодир Жалолов рақибини 1 раундда ағдарди

  • 28 август, 2017, 20:29
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Бироз аввал Гамбург шаҳрида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида энг оғир вазн тоифасида (+91 кг) юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Баҳодир Жалолов ўзининг турнирдаги илк жангини даниялик Ким Ларсенга қарши ўтказди.

Tecno

Қизиқарли кечган беллашувда ҳамюртимиз ўйинни катта устунлик билан ўтказди ва рақибини ўзининг тезкор ва жуда кучли зарбалари билан "сийлади". Даниялик боксчи эса Баҳодирга 1 раунд ҳам туриб бера олмади ва Жалолов техник нокаут билан ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг ғолиби кейинги беллашувни 29 август куни кечки дастурда қозоғистонлик Камшибек Кункабаев ҳамда германиялик Макс Келлар жуфтлиги ғолибига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!