Гамбург-2017: Финалчилар сони бўйича қозоғистонликларни ортда қолдирдик!

  • 2 сентябрь, 2017, 08:50
  • 0
  • Бокс

Германиянинг Гамбург шаҳрида давом  этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати ҳам тобора поёнига етиб бормоқда. Бугун ушбу турнирнинг финал жанглари бўлиб ўтади.

Гамбург-2017: Конкабаев финалда ва кечаги ярим финал жангларининг тўлиқ тафсилотлари

Эътиборлиси, Ўзбекистон терма жамоасидан иштирок этган 10 нафар боксчимизнинг 4 таси хали қилувчи  раундга етиб келишди. Булар Ҳасанбой Дўсматов(49 кг), Жасурбек Латипов(52 кг), Иқболжжон Холдоров(64 кг), Шаҳрам Ғиёсов(69 кг)лардир.

Гамбург-2017: Финалларда Ўзбекистон – Куба қарама-қаршиги бўлади(батафсил)

Қўшни Қозоғистондан эса 3 нафар боксчи олтин медал учун кураш олиб борадиган бўлди. Булар Қайрат Ералиев(56 кг), Аблайхан Аманқул(75 кг) ва Қамшибек Конкабаев(+91 кг)лардир.

Гамбург-2017: Шаҳрамдан роса “еган” қозоқ боксчиси жангдан сўнг нималар деди?

Куба терма жамоасининг нақд 7 нафар(!) боксчиси бугун финалда рингга чиқади. Шуларнинг 4 таси эса бизнинг боксчилар билан “ҳисоб-китоб” қилади. Куба терма жамоасидан Йоанис Аргилагос(49 кг), Йосбани Веитиа(52 кг), Лазаро Альварес Эстрада(60кг), Энди Крус Гомес(64 кг), Рониэль Иглесиас(69 кг), Хулио Ла Круз(81 кг) ва Эрисланди Савонлар олтин медал учун баҳс юритишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!