Гамбург-2017: Жасурбек Латиповдан ажойиб ғалаба ва ярим финал!

  • 29 август, 2017, 22:37
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финал беллашувлари давом этмоқда.

Ҳозиргина 52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Латипов ўзининг мусобақадаги учинчи жангини колумбиялик Сейбер Авилага қарши ўтказди.

Мазкур тўқнашувда тажрибали боксчимиз ўзининг аниқ ва кучли зарбалари билан колумбиялик боксчига муаммолар туғдирди ва ҳакамлар хулосасига кўра 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.

Биздан узоқлашманг. Олдинда яна 4 нафар боксчимиз ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!