"Голдан Стэйт"ни тўхтатиб бўлмаяпти

Баскетбол бўйича МБА финал баҳсида "Голден Стэйт Уорриорз" ҳамда "Кливленд Кавальерз" жамоалари ўртасида 2-серия бўлиб ўтди. 

Биринчи беллашдаги ғалабадан руҳланган "Уорриорз" бу гал ҳам рақибларини аяб ўтирмади ва бош соврин сари катта қадам ташлашди. Таъкидлаш жоиз, бу учрашувда 33 очко жамғарган Стефан Кэрри жамоасининг ғалабасига улкан хисса қўшди, якуний ҳисоб – 122:103. Шу тариқа сериялар бўйича ҳисоб 2:0, "Голдан Стэйт" фойдасига. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!