"Голден Стэйт" яна бир карра МБА чемпиони
Бугун баскетбол бўйича МБАнинг финалида ғолиб жамоа аниқланди. "Голден Стэйт" ҳамда "Кливленд" жамоалари ўртасидаги беллашувда МБАнинг ушбу мавсум чемпионини аниқлаш учун 4 та серия кифоя қилди.
Баҳс гарчи Кливленд шаҳрида кечган бўлса ҳам, "Уорриорз" баскетболчилари ўзларининг ғалабага бўлган иштиёқи билан ушбу беллашувни 108:85 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилишди. Шу тариқа "Голден Стэйт" қаторасига иккинчи бор катта финалда "Кливленд"ни мағлуб этиб, МБА чемпионлигини қўлга киритмоқда.
Фикрлар