Ҳиндистон сафари вакилларимизга омадли келмоқда

9-16 январь кунлари Ҳиндстоннинг Деҳли шаҳрида шахмат бўйича  15th Delhi International халқаро турнири бўлиб ўтди. 10 турдан иборат швейцар тизимида ташкиллаштирилган мусобақада 23 мамлакатдан келган 2587 нафар спортчи иштирок этди.

Хусусан, қизғин тарзда кечган эркаклар баҳсида ҳамюртимиз Марат Жумаев ҳам иштирок этди ва 10 та имкониятдан 6 ғалаба ва 4 дуранг натижа қайд этган ҳолда, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан ўрин эгаллади. Шунингдек, биринчи ўрин турнир фаворитларидан ҳисобланган тожикистонлик Фаррух Амонатовга насиб этган бўлса, иккинчи ўринни қўшимча кўрсаткичлар эвазига вакилимиздан устун келган мезбон жамоа вакили Гош Диптаян банд этди.

Шу билан биргаликда, ушбу мусобақанинг аёллар ўртасидаги баҳсида эса вакиламиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова ўзининг барчадан устун эканлигини намойиш этди. Ҳамюртимиз 10 имкониятдан 4 та ғалаба ва 5 та дуранг натижа қайд этиб, 6,5 очко жамғарган ҳолда мусобақа ғолибасига айланди.

Қайд этиш жоиз, олдинроқ яна бир шахматчимиз Сарвиноз Қурбонбоева Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида ўтказилган турнирда иккинчи ўринни банд этган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!