Игнатий Нестеров: Бу мен учун охирги Осиё Кубоги, ғалаба учун боримни беришга ҳаракат қиламан

"Ўйин қийин бўлди. Лекин биз ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Бундан жуда хурсандман. Бу мен учун охирги Осиё Кубоги. Шу сабабли ғалаба учун майдонда боримни беришга ҳаракат қиламан. Менга ишонч билдириб, ушбу мусобақага олиб келган бош мураббийимиздан миннатдорман. Ушбу ишончни оқлашга ҳаракат қиламан. 

Кейинги учрашувларда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз", - деб5-марта Осиё Кубогида иштирок этаётган Игнатий Нестеровнинг  сўзларини келтириб ўтди ЎФА расмий сайти.

Нестеровнинг ушбу натижасини Осиёдаги бирор футболчи ҳозирча такрорлай олгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!