Икки немис гранди 22 ёшли шотланд футболчиси учун кураш бошлади
Бундеслиганинг 2та гранди "Гамбург" ҳимоячиси Дэвид Бейтснинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.
Spox.com сайти тарқатган хабарга қараганда 22 ёшли шотландиялик футболчига “Бавария” ҳамда “Боруссия” Дортмунд клублари ўзаро кураш бошлашди. Унинг трансфери эса тахминан 1 млн еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Бейтс жорий мавсум “Гамбург” сафида жами 8та ўйинда иштирок этди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар