"Интер" Шкриньярни МЮга сотишни истамади

Миланнинг "Интер" клуби словакиялик ҳимоячиси Милан Шкриньярнинг трансфери борасида "Манчестер Юнайтед"дан бўлган таклифни рад этди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра манкуанликлар 23 ёшли футболчи учун “нерадзуррилар”га 75 миллион евро таклиф қилишган. Аммо, “Интер” ушбу таклифни рад этган.

Маълумот учун, “Интер” Шкриньярни 2017 йил 27 млн еврога сотиб олган. У ўтган давр мобайнида миланликлар сафида жами 50та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!