"Интер" ҳимоячиси фаолиятини "Монако"да давом эттириши мумкин
Миланнинг "Интер" клуби ҳимоячиси Жоао Миранда жорий қишки трансферлар якунига қадар жамоасини ўзгартириши мумкин.
Италиялик машҳур журналист Жанлука Ди Марцио тарқатган хабарга кўра 34 ёшли бразилиялик футболчи фаолиятини "Монако"да давом эттириши мумкин. Таъкидлаш керакки, у жорий мавсум “нерадзуррилар” сафида етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб бошқа жамоага ўтишни режалаштирмоқда. Миланликлар ҳам уни қўйиб юборишга қарши эмас.
Маълумот учун, Миранда жорий мавсум А Серияда бор йўғи 8та ўйинда иштирок этди.
Фикрлар