"Интер" мавсум якунлангач Спаллеттини истеъфога чиқаради
“Интер” клуби раҳбарияти мавсум якунлангач жамоа бош мураббийи Лучано Спаллеттини ўз лавозимидан озод этиши мумкин. Бу ҳақда Италия нашрлари хабар бермоқда.
Унга кўра жамоанинг Чемпионлар лигасидан чиқиб кетгани “нерадзуррилар” раҳбариятини ранжитган. Аммо, уларнинг Спаллеттини ҳозир истеъфога чиқариш нияти йўқ.
Ушбу ўринга ҳозирда ишсиз юрган Антонио Конте номзоди асосий бўлиб турибди. Бироқ, шунингдек Диего Симеоне (“Атлетико”) ҳамда Жозе Моуриньо (“Манчестер Юнайтед”) каби мутахассисларнинг номзодлари ҳам мавжуд.
Фикрлар