"Интер" тез орада икки нафар етакчиси билан шартномани узайтиради

Миланнинг “Интер” клуби ўзининг икки нафар етакчи футболчиси билан шартномани узайтириш борасида музокараларни якунлади.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” тез орада ҳимоячи Милан Шкриньяр ва форвард Мауро Икардилар билан янги шартнома имзолашади. Унга кўра Икардининг маоши йилига 6 миллион евро, Шкриньярники эса 4 миллион еврога оширилади.

Маълумот учун, Шкриньяр жорий мавсум 13та ўйинда майдонга тушди, Икарди эса 12та ўйинда иштирок этиб 9та гол ҳамда 3та голли узатмага муаллифлик қилган.

Comments

You must be logged in to commet!