Испанлар ўз уйида чемпион бўлолмади
Испаниянинг Барселона шаҳрида сув полоси бўйича Европа чемпионати ўз якунига етди. Мусобақа доирасидан ўрин олган сўнгги беллашув эркаклар ўртасидаги финал беллашуви бўлди.
Чемпионлик учун кечган беллашувда Испания ҳамда Сербия терма жамоалари тўқнаш келишди. Муросасиз кечган баҳсда ҳавза эгалари 10:12 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. 3-ўрин учун кечган баҳс Хорватия ҳамда Италия терма жамоалари ўртасида кечиб, бу қарама-қаршиликда хорватларнинг қўли баланд келди, 10:8.
Фикрлар