Жепаровдан Алибоевгача. Жанубий Корея клубларида тўп сурган ўзбек футболчилари (Шаҳзод Холбоев блоги)
Унга кўра, ҳамюртимиз 3 йил давомида Жанубий Корея пойтахтида тўп суради. Биз эса шу муносабат билан ушбу мамлакатда тўп сурган футболчиларимиз билан сизларни таништирамиз.
Сервер Жепаров
Кореяда тўп сурган илк ўзбек футболчиси айнан Жепаровдир. Сервер 2010 йил “Сеул” клубига ўтади ва пойтахт клубида икки мавсум тўп суриб, мамлакат чемпиони ва лига кубоги ғолиби бўлади. Жепаров шунигдек, 2013 йилда “Сеонгнам Илва”, 2015 йилда эса “Ульсан Хёнде” клубларида ҳам тўп суради. Жумладан, “Сеонгнам” сафида мамлакат кубогида ғолиб бўлади.
Темур Кападзе
Кападзе 2011 йилги Осиё кубогидан сўнг “Инчхон Юнайтед” жамоасига ўтади. Ўртамиёна жамоа саналадиган мазкур клуб сафида ҳамюртимиз фақат бир мавсум тўп суради холос.
Александр Гейнрих
Саша ҳам Қатарда ўтган қитъа биринчлигидан сўнг фаолиятини Жанубий Кореяда давом эттиради. “Пахтакор” уни ижара асосида “Сувон Блюингз” жамоасига беради. Ушбу клубда бир мавсум тўп сурган Гейнрих 23 та баҳсда 3 бор гол киритишга эришади ва жамоани кубок финалига чиқишига катта хисса қўшади.
Баҳодир Насимов
2017 йилда Баҳодир Насимов Жанубий Кореянинг биринчи дивизионида фаолият олиб борадиган “Ансан Гринерс” сафига бориб қўшилган эди. Насимовнинг Кореядаги фаолияти у қадар омадли чиқмаган бўлсада, юртдошимиз “Ансан” тарихидаги илк голнинг муаллифи саналади.
Баҳодир Пардаев
Худди шу йилнинг ўзидаёқ Кореядаги Баҳодирлар сони яна биттага ошган эди. Пардаев қуйи лигада ўйновчи “Бучеон” клуби билан шартнома имзолайди. Ярим мавсум давомида рақиб дарвозасига 1 та тўп киритишга эришган Пардаев ва яна Ўзбекистонга қайтиб келади.
Икром Алибоев
Икром Алибоев 2013 йилда "Локомотив"даги дебют ўйинини ўтказганди. Шундан буён у ўтган 6 мавсум давомида 97 ўйинда "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилди ва унда 11 гол киритди.
Осиё ўйинларида ўзининг ажойиб ўйинлари билан Ўзбекистон термасининг муваффақиятларига муносиб ҳисса қўшган Икром "Сеул" клуби ва кореялик мухлисларнинг назарига тушди. Ёш ва ғайратли футболчи 2019 йилнинг 1 январида эътиборан янги жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Фикрлар