Жиру "Барселона"га ўтиши мумкин

  • 15 января, 2019, 19:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мунир Эл-Хаддадини “Севилья”га сотиб юборган “Барселона” энди унинг ўрнига муносиб номзод қидирмоқда.

Tecno

Sport.es тарқатган хабарга кўра каталонияликларнинг эътибори “Челси” форварди Оливье Жируга тушган. Ўз навбатида “аристократлар” ҳам 32 ёшли франциялик футболчинини жорий қишки трансферлар даврида сотиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Жиру жорий мавсум “Челси” сафида жами 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ва 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию