Сенсация! Раҳмоналиевни Франция гранди трансфер қилмоқчи
Ўзбек футболининг энг иқтидорли ёшларидан – Умарали Раҳмоналиев 2026 йилги жаҳон чемпионатида қатнашган якуний таркибга киритилмаган бўлса-да, унинг Озарбайжоннинг “Сабах” жамоаси таркибида чемпионлик мавсумидаги ва УЕФА Чемпионлар лигасининг саралаш босқичидаги ўйинлари эътибордан четда қолгани йўқ.
Франция футболини ёритиб келаётган Европанинг бир неча нуфузли манбалар Лига 1 вице-чемпиони “Ланс” 22 ёшли ўзбек футболчисига жиддий эътибор қаратаётганини ёзмоқда. Хусусан, les-transferts.com, topmercato.com, 433foot.fr каби манбалар лансликларнинг Раҳмоналиевга муносабатини тасдиқлаб, маълумот чиқарди.
- Биздаги ишончли маълумотларга кўра, “Ланс” спорт директори Жан-Луи Лека яна бир иқтидорли ўзбек футболчисига қизиқиш билдирмоқда.
Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб, жуда муваффақиятли трансфер амалга оширган “Ланс” энди Ўзбекистоннинг яна бир истеъдодли футболчиси Умарали Раҳмоналиевни нишонга олди.
2023 йил ёзида “Ланс” Абдуқодир Ҳусановни Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клубидан 450 минг еврога сотиб олган эди. Марказий ҳимоячи Франция шимолидаги клубда ўзини ёрқин намоён этиб, юқори даражада ўйин кўрсатди ва бир ярим йил давомида жамоа сафида тўп тепди. Шундан сўнг у 2025 йил январь ойида “Манчестер Сити”га ўтди.
Ушбу битим орқали “Ланс” катта фойда кўрди: клуб ҳозир 22 ёшли футболчини 40 миллион евро ва яна 10 миллион евро миқдоридаги бонуслар эвазига сотди. Ҳусанов трансферидан кейин клуб раҳбарияти ўзгарган бўлса-да, маълумотларга кўра, спорт директори Жан-Луи Лека ушбу трансфер ойнасида яна бир ўзбекистонлик истеъдодни олишга ҳаракат қилмоқда, - деб ёзди франциялик журналист Кевин Каррьер.
Озарбайжоннинг 90plus нашри ҳам “Сабах” жамоаси таркибида жуда муваффвфиятли мавсум ўтказган Умарали Раҳмоналиевга Франция вице-чемпиони жиддий қизиқаётанини таъкидлади. Ушбу манба маълумотига кўра, таянч ярим ҳимоячи позициясида ўйнайдиган ўзбекистонлик футболчи 36 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Умарали 2026/2027 йилги янги мавсумни анча эрта бошлаб, УЕФА Чемпионлар лигаси саралаш босқичларида 6 та ўйин ўтказди. Шунингдек, жамоаси билан Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида Исроилнинг “Хапоэль Беэр-Шева” жамоасига қарши икки учрашувдан иборат баҳсга чиқиш ҳуқуқини қўлга киритди. Учрашувлар 19 ва 25 август кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Умарали Раҳмоналиев Боку жамоаси сафида 2025 йилнинг январидан бери ўйнаб келмоқда. Аслида “Бунёдкор” тарбияланувчиси ҳисобланган Умарали 20023 йилда Тошкент клубидан Россиянинг “Рубин” жамоасига эркин агент мақомида бориб қўшилган эди.
“Рубин” асосий таркибга киришга қийналган ўзбек футболчисини “Сабах”га ижарага жўнатди. Кейин бокуликлар иқтидорли ярим ҳимоячини тўлиқ трансфер қилди.
22 ёшли Умарали Раҳмоналиев ўтган мавсумда Озарбайжон чемпионати ва мамлакат кубоги баҳсларида жами 34 та учрашувда майдонга тушиб, олтита гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.
Раҳмоналиев “Сабах” жамоаси сафида Озарбайжон чемпиони ва икки марта мамлакат кубоги соҳибига айланди.
Ҳусановга қийин бўлади! “Арсенал” катта босим қиладиган бўлди
Шомуродов трансферида иккита тўсиқ бор!
Ўзбек футболида бунақаси ҳали бўлмаган!
Ҳусанов қозоқ клуби бош мураббийига мурожаат қилди
Шомуродовга янги харидор чиқди!
Шомуродов келса, бу жамоа ҳужумини тўхтатиб бўлмай қолади

Фикрлар