Жо-Вилфрид Цонганинг ишлари ёмон эмас

Франциялик теннисчи Жо-Вилфрид Цонга ўз юртида ўтаётган мусобақанинг биринчи даврасидан муваффақиятли ўтди.

Монпелье шаҳрида ўтаётган мусобақанинг мазкур босқичида Цонга ҳамюрти Уго Умберни 3:6, 7:6, 6:4 ҳисобида мағлуб қилди.

Шу тариқа Жо "Open Sud de France" турнирининг иккинчи даврасида яна бир франциялик теннисчи Жиль Симонга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!