Жокович: "Дэвис Кубоги" турнирининг ташкилотчиларидан норози

Сербиялик Новак Жокович "Дэвис Кубоги" ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Янгиланган "Дэвис Кубог"ининг ўтказилиш мавсуми топ теннисчилар учун қийинчилик туғдиради. Мен ATP ташаббуси остида ўтаётган "World Team Cup"да иштирок этишни маъқул кўрдим. Аммо жамоам билан бу борада суҳбатлашиб бир қарорга келаман, - деб ёзиб қолдирди Жокович ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Аввалроқ дунёнинг иккинчи ракеткаси Рожер Федерер ҳам "Дэвис Кубоги"да иштироки сўроқ остида қолаётгани ҳақида эълон қилганди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!