Жон Иснер: Дэвид Бекхэм келгани учун ғалаба қозондим

АҚШда ўтаётган "Miami Open - 2018" турнирининг сўнги ҳал қилувчи финал ўйинида Александр Зверев (Германия) ва Жон Иснер (АҚШ) ўзаро ғолиблик учун куч синашди.

Александр  ва Жон ўртасидаги учрашувнинг биринчи сети тай-брекга қадар давом этди. Унда Зверевга омад кулиб боқди.

Иснер бу вазиятдан сўнг ўйин услубини ўзгартирди ва рақибини ҳар иккала сетда 6:4 ҳисобид зафар қучди.

Америкалик теннисчи учун бу ғалаба мусобақа бош соврини билан бирга 1.340.860 АҚШ доллари ва 1000 рейтинг очкосини келтирди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!