Жўрабек Каримов Қатарда ўйнайди

Қатарда теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи халқаро турнир ўтказилмоқда.

Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган мусобақада ҳамюртимиз Жўрабек Каримов асосий тўр баҳсларида мезбон теннисчиси Жабор АЛ-Мутавага қарши кортга чиқади.

Шунингдек у жуфтлик баҳсида франциялик Жюль Окала билан француз теннисчилари – Максим Хамоу ва Себастиен Татолни синовдан ўтказади.

 

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!