Жўрабек Каримов бугун ярим финал учун ўйнайди

Украинада Халқаро теннис федерацияси томонидан “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирда истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов муваффақиятли иштирок этмоқда.
 
Мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ доллари бўлган мусобақанинг иккинчи даврасида Жўрабека италиялик Андреа Бессирени ҳар иккала сетда бир хил 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Шу тариқа чорак финал йўлланмасини қўлга киритган Каримов, ярим финал босқичига чиқиш учун украиналик Олег Долгошеевга қарши кортга чиқади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан 13:30 да бошланиши кутилмоқда.
 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!