Камерунни бошқарадиган Зеедорф ва Клюйверт жуфтлиги ўз иш жойларига етиб келишди (ВИДЕО)

Яқиндагина Камерун терма жамоаси бош мураббийлигига тайинланган Кларенс Зеедорф ва унинг ассистенти Патрик Клюйверт бугун ўзлари фаолият олиб борадиган давлатга етиб келишди.

Айтиш лозимки, Камерун футбол раҳбарияти голланд жуфтлигининг олдига 2019 йил ушбу мамлакат мезбонлигида ўтадиган Африка Миллатлар кубогида ғолибликни қўлга киритиш вазифаси қўйилди.

Маълумот учун, Зеедорф фаолияти давомида "Милан", "Шенчьжень" ва "Депортиво" клубларини бошқарган бўлса, Клюйверт АЗ, "Твенте", "Неймегене" клублари ва Голландия терма жамоасида ассистент бўлиб ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!