Каролин Гарсия Қатарда жароҳат олди
Қатар пойтахти Доха шаҳрида аёллар ўртасида "Qatar Total Open" турнирининг биринчи давра баҳслари муросасиз ўтмоқда.
Франциялик теннисчи Каролин Гарсия мазкур мусобақада иштирок этмаслигини эълон қилди. Унинг бу қарорга келишига сабаб, оёғидан олган жароҳати бўлди.
Энди Каролин ўрнига испаниялик Лара Арруабаррена кортга чиқади.
Фикрлар