Каролин Гарсияга Дубай омад келтирмади
Франциялик теннисчи Каролин Гарсия "Dubai Duty Free Tennis Championships" турнирининг учинчи даврасига чиқа олмади.
Каролин мусобақанинг иккинчи босиқичда америкалик Женнифер Брэдига кутилмаганда 4:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа учинчи даврага йўл олган Брэди, Дубай шаҳрида давом этаётган чемпионатда чехиялик Петра Квитовага қарши кортга чиқади.
Фикрлар