Каролин Возняцки Дания рицарига айланди

Даниялик теннисчи Каролин Возняцки "Даннеброг" рицерлик ордени билан тақдирланди. Мазкур орден Данияда иккинчи даражали унвон сифатида қадирланади. 

"Мен учун бу орден жуда қадрлидир. "Даннеброг" ордени мени янги мақсадлар сари етаклайди", - дейди Возняцки.

Эслатиб ўтамиз, Каролин Мадридда ўтказилаётган мусобақада чорак финал учун ўтган баҳсда мағлубиятга учради.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!