Каролин Возняцки бош соврин ҳимоясига киришди
Ads

Даниялик Каролин Возняцки "Australian Open" турнирининг биринчи даврасида кортга чиқиб, ушбу босқичдан муваффақиятли ўтди.

"Катта дубулға" туркумидаги мазкур мусобақанинг илк босқичида Каролин бельгиялик Алисон ван Уйтванкни  6:3, 6:4 ҳисобида енгди.

Энди Возняцки Мельбурнда ўтаётган чемпионатнинг навбатдаги босқичида швециялик Йоханна Ларссонга қарши ўйин ўтказади.