Каролин Возняцки чап оёғини чўзиб олди
"Western & Southern Open" турнирида даниялик теннисчи Каролин Возняцки иккинчи даврадаги учрашувни охирига қадар кураша олмади.
Каролин Цинциннатида ўтаётган мусобақанинг мазкур босқичида голландиялик Кики Бертенсга қарши кортга чиқди. Унда Возняцки биринчи сетни 4:6 ҳисобида бой бериб қўйди. Бироқ у иккинчи сет бошланиш арафасида чап оёғида оғриқ сезди ва ўйинни давом эттира олмаслиги ҳақида хабар берди.
Шу тариқа Кики ғалаба қозонди ва учинчи даврада эстониялик Анетт Контавейтга қарши ўйин ўтказадиган бўлди.
Фикрлар