Каролин Возняцки оёғини чўзиб олди
Даниялик Каролин Возняцки Вашингтонда ўтаётган "Citi Open" турнирида иштирокини давом эттиришдан бош тортди.
Бунга сабаб, Каролиннинг оёғидан олган жароҳати бўлди. Унинг отаси ва мураббийининг сўзларига кўра даниялик теннисчининг орқа сон мушакларида чўзилиш юз берган.
Энди Возняцки ўрнини мазкур мусобақада лаки-лузер бўлган белгиялик Исалин Бонавентюр эгаллайди.
Фикрлар