Асосий мазмунга ўтиш
Теннис

Каролина Плишкованинг навбатдаги рақиби Симона ёки Серена бўлади

Zohir2018
Изоҳлар: 0

Каролина Плишкова чорак финалда

Чехиялик Каролина Плишкова Австралия очиқ чемпионатининг чорак финал йўлланмаси учун ўтган ўйинда ғалаба қозонди.

Каролина испаниялик Гарбин Мугурусага қарши Мельбурн шаҳрида кортга чиқди. Мусобақанинг тўртинчи даврасидан жой олган ушбу ўйинда чехиялик теннисчи 6:3, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Australian Open" турнирида Плишкова руминиялик Симона Халеп ва америкалик Серена Уильямс учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ