Клопп: Салоҳ қайтди!

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп жамоанинг ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида "Црвена Звезда" устидан қозонилган (4:0) ғалабада Муҳаммад Салоҳнинг ўрни ҳақида ўз фикрини билдирди.

Айтиб ўтиш жоизки, Салоҳ учрашувда дубль қайд этишга муваффақ бўлди.

- Энди одамлар Муҳаммадни тушкунликка тушгани ҳақида гапиришмайди. Салоҳнинг қобилиятига шубҳам йўқ, бироқ ОАВнинг ҳаракатлари туфайли бундай ҳаёллар мени ўйлантириб қўярди.

Бундай саволларга эътибор қаратмаслигимиз лозим, машғулотларда ўз кучини 100% бериб меҳнат қилиш даркор.

Умид қиламанки, Салоҳ худди шундай руҳда давом этади, - деди Клопп. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!