Клопп Вайденфеллернинг хайрлашув ўйинида майдонга тушади

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси дарвозабони Роман Вайденфеллернинг хайрлашув учрашувида майдонга тушади.

37 ёшли Вайденфеллер профессиональ фаолиятини 2017/18 мавсумда якунлаган. Унинг ҳисобида немис клубида 349 ўйин бор бўлиб, бу жамоада 16 мавсумни ўтказди. Шулардан 7 мавсумини "Боруссия Д"да Клопп қўл остида ўтказган.

Вайденфеллернинг хайрлашув учрашуви 7 сентябр куни "Сигнал Идуна Парк"да бўлиб ўтади. Клоппдан ташқари бу ўйинда Михаэль Баллак, Торстен Фрингс, Кевин Гросскройц, Деде ва Марсио Аморозо ҳам қатнашади.

51 ёшли Клопп профессионал футболчилик фаолиятида давомида 11 мавсум "Майнц" шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!