"Korea Open-2018" мусобақаси старт олди
Бугун Жанубий Кореянинг Жежу шаҳрида таэквондонинг WTF йўналиши бўйича йирик мусобақа старт олди. Жаҳон рейтингида қимматли очколарни тақдим этувчи жорий мусобақада катталар терма жамоамиз 8 нафар спортчи билан иштирок этишмоқда.
Терма жамоамизнинг асосий вакиллари Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётгани боис мураббийларимиз ушбу мусобақада йигитларимиздан Суҳроб Бобобеков, Ниёз Пўлатов ва Сардор Тоиров, шунингдек, қизларимиздан Мадинабону Маннопова, Чарос Қаюмова Динорахон Мамадибрагимова, Милана Голубева ҳамда Светлана Осипова юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Фикрлар