Коутиньо “Челси”да ўйнаб кета оладими?

Премьер Лигада бу мавсумдан бошлаб фаолият кўрсата бошлаган Маурицио Сарри дебютини мағлубиятсиз серия билан бошлаб клуб мухлисларининг эътиборини қозона бошлаган эди.

Премьер Лиганинг дастлабки 13 турида олти ғалабага эришган лондонликлар чемпионатда камида тўртинчи ўринни олиши ва шу тариқа Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишини таҳмин қилишганди. Италиялик бош мураббийнинг ўйин услубини матбуот тез-тез “Сарриболл” ёки “Саррисмо” деб атай бошлади.

Ярим ҳимоячи Жоржиньо эса Сарри режаларининг муҳим фигурасига айланди. Шунга қарамай “Наполи”нинг собиқ мураббийи Эден Азарнинг мавсум охирида клубни тарк этиши ортидан бунданда каттароқ муаммоларга дуч келиши мумкин. 28 ёшли футболчини сўнгги вақтларда Мадриднинг “Реал”и билан боғлашмоқда. Мадридликлар ҳануз Криштиану Роналдуга муносиб ўринбосар топа олганича йўқ.

Бельгиялик футболчи 12 гол, 10 голли узатма ва хавфли вазиятлар яратиши (65) билан жамоадошларидан анча илгарилаб кетган.

Сарри Азарнинг хизматларидан воз кечиш ниятида эмас, аммо у шогирдини “Сантяго Бернабеу”га кўчиб ўтишига қаршилик қилмаслигини эътироф этди.

“Эден 28 ёшда. Агарда у кетишни истаса, мен буни истамасамда, у Евопанинг истиқболдаги биринчи рақамли футболчисига айланади” – дея интервью берди.

Унинг ўрнини эса айни вақтда битта эҳтимолий трансфер тўлдириши мумкин. Бу сўнгги вақтларда “Барселона”да ўз ўрнини йўқотиб қўйган Филиппе Коутиньо.

Бразилиялик футболчи “кўк-анорранглилар” билан ажойиб стартни бошлай олганди. 2018-йил январида 140 миллион фунтга Каталонияга кўчиб ўтган ярим ҳимоячи 32 ўйинда атиги 8 гол ва 5 голли узатмани амалга оширди.

Сарриболл тизимида Коутиньо Азарнинг ўрнини тўлдира оладими? Қуйида шу жиҳатни муҳокама қиламиз.

Pocket rocket

Премьер Лигада айни вақтдаги энг ажойиб саҳна бу Азарнинг чап қанотдан тўпни қабул қилиб марказга ҳужумга уюштириши бўлмоқда.

Рақиб ҳимоячилари саросимага тушиб қолмоқда. Азар эса бундан фойдаланиб уларни осонликча алдаб ўтмоқда. Унинг юриши содда бўлишига қарамай анча жозибали чиқмоқда. “Челси”нинг бахтига бундай ўйинни Коутиньо ҳам қила олади.

“Ливерпуль”даги фаолияти давомида Коутиньо ҳам Азар сингари чап қанотдан рақиб ҳимоячиларига кучли таҳдид соларди.

“Қизиллар” сафидаги сўнгги мавсумида у жарима майдончасидан ташқарида 4 гол уриб жамоадошларидан ўзиб кетганди.

Азар каби тезлиги юқори бўлмасада Коутиньо ушбу сценарий бўйича ўйин кўрсата олади.

Яратувчилик

Юқорида тилга олганимиздек, Азар “Челси”нинг биринчи рақамли яратувчиси ҳисобланади. Бу мавсумда у Премьер Лига доирасида рақиб жарима майдончасида 144 марта тўп билан муомала қилган. Бу клубнинг энг яхши кўрсаткичи ҳисобланади.

Жорий мавсумда Азар “Челси”нинг 45 голидан 22 тасига ўз ҳиссасини қўшган. Коутиньо ҳам ушбу вазифага бемалол мос туша олади.

Коутиньо ўтган мавсумда “Ливерпуль” учун ҳар 90 дақиқада 3.23 марта хавфли вазиятлар яратган. У клубга 2013-йилда келганида “ўнлик” вазифасида ҳаракат қиларди.

“Интер”нинг собиқ вакили кесувчи узатмаларни ошириш бўйича анча маҳоратли ҳисобланади. “Барселона”га кўчиб ўтганидан кейин у Ла Лига ва ЕЧЛ доирасида 8 голли узатмани амалга оширди.

Унинг бу қобилияти туфайли Клопп, Вальверде ва Тите унга эркин ижрочи ролини ишониб топширган. Шу сабабли чап қанот ва марказга кўчишда анча эркин ҳаракатланиб келган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
15/02/2019 14:57
бу бола ўзи Барсада норм ўйнаяптудику. нмага энди яна апл га қайтаркан