Кристина Младенович осонлик билан ғалаба қозонди
Хотин-қизлар ўртасида Цинциннати шаҳрида ўтаётган "Western & Southern Open" турнирининг биринчи давра баҳслари муросасиз ўтмоқда.
Унда германиялик Юлия Гёргес ва франциялик Кристина Младенович ўзаро рақобатлашди. Мазкур баҳсда ҳисоби 4:6, 2:3 бўлиб турганда Юлия ўйин ўтказишдан бош тортди ва мағлубиятини тан олди.
Шу тарқа зафар қучган Младенович иккинчи даврада словакиялик Виктория Кузьмовага қарши кортга чиқади.
Фикрлар