Кун муҳокамаси: ким FIFPro – 2018 рамзий термасидан ўрин олиши керак?

 

FIFPro World XI – 2018 талқини бўйича йил рамзий терма жамоаси учун номзодлар номи эълон қилинди. Хўш, бу сафар якуний рамзий терма жамоадан ким ўрин олиши мумкин? Squawka нашри мутасаддилари ўзларининг таҳлиллари билан ўртоқлашишди.

Муҳаммад Батт, бош муҳаррир

Дарвозабон – Кейлор Навас. Мавсумни юқори нотада ўтказган Ян Облак ҳатто қисқа рўйхатга киритилгани ҳам йўқ. Демак, “Реал”га Чемпионлар Лигасини қаторасига учинчи марта ютишида ёрдам берган Навас ушбу индивидуал совринни қўлга киритади.

Ҳимоя – Серхио Рамос, Рафаель Варан, Диего Годин, Хорди Алба. Албанинг феноменал мавсумни ўтказгани, Годин Умтити ва Варанга муносиб рақобатчилик қилгани сабаб ушбу рамзий термага киритилиши шарт. FIFPro қоидаларига кўра, энг кўп овоз олган тўрт ҳимоя рамзий термадан ўрин эгаллайди. Бундай тақдирда Рамос ўзининг ўнг қанот ҳимоясидан жой олиши мумкин.

Муҳим статистика – Ла Лиганинг бирорта ҳимоячиси ўтган мавсумда Албачалик энг кўп ассистентлик қилмаган. Унинг ҳисобида нақ 8 та голли узатма бор.

Ярим ҳимоя – Серхио Бускетс, Лука Модрич, Кевин Де Брюйне. Бускетс ҳамон ўйинни кучли назорат қилувчи вазифасида. “Мия маркази” Модрич билан “Реал” ва Хорватия термаси нималарга эришганини ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Нголо Канте ва Эден Азар яхши ўйнашди, бироқ “Манчестер Сити”нинг тарихий 100 очко олишида Де Брюйнечалик ёрқин ўйин кўрсатишмади.

Муҳим статистика – Де Брюйне ўтган мавсумда кучли бешликда энг кўп голли узатмани амалга оширган. (16 та)

Ҳужум – Лионель Месси, Криштиану Роналду, Антуан Гризманн. Месси дунёнинг энг яхши футболчиси, демак унга жой кафолатланган. Роналду гол урган сари янгидан-янги рекордларни ўрнатмоқда. Сўнгги ўринга Жаҳон Чемпионати қаҳрамонлари – Гризманн ва Мбаппе курашиши аниқ. Бироқ Европа Лигаси бош совринига айланган Гризманн кучли учликдан ўрин эгаллаш имконияти юқори.

Жеймс Ричардс, журналист

Дарвозабон – Тибо Куртуа. Бельгиялик посбон Мундиалда ажойиб ўйин кўрсатди. Унинг ўйинлари яхшироғига арзирди, шу сабабли “Реал” уни ёзда ўз сафига қўшиб олди.

Муҳим статистика: Куртуа Мундиалдаги дарвозабонлари орасида энг кўп сейвларни амалга оширган. (27) у зарбаларнинг 80.65 % ни қайтарган.

Ҳимоя – Кьеран Триппьер, Рафаель Варан, Виргил Ван Дейк, Марсело. Триппьер Жаҳон Чемпионатини муносиб тарзда ўтказди. Бу билан у ўз савиясини бир поғона кўтариб олди. Марсело эса ўз сифатини кўрсатишда давом этмоқда. “Ливерпуль” эса голландиялик энг қиммат ҳимоячиси эвазига мустаҳкам ҳимояни тузиб олган бўлса, Варан айни вақтда дунёнинг энг яхши ҳимоячиси ҳисобланади.

Ярим ҳимоя – Нголо Канте, Лука Модрич, Кевин Де Брюйне. Канте ўйнаган жамоасини чемпионга айлантирмоқда. “Лестер”дан тортиб, Франция термасигача. Уларнинг бари айнан таянч ярим ҳимоячисининг муносиб ўйини орқали анча ишончли ҳаракат қилишмоқда. Модрич Хорватия термасининг ўсишида муҳим фигурага айланди. Де Брюйне эса “Манчестер Сити”нинг асосий яратувчиси бўлди.

Муҳим статистика – Премьер Лигада ёки Жаҳон Чемпионатида бирорта футболчи Канте каби энг кўп рақибдан тўпни олиб қўйишга эришолмаган.

Ҳужум – Килиан Мбаппе, Харри Кейн, Криштиану Роналду. Мбаппе атиги 19 ёшда бўлишига қарамай, юқори савияни кўрсатмоқда. Жаҳон Чемпионати “Олтин бутса”си соҳиби Кейн эса Англияга катта ёрдам берди. Роналду эса 33 ёшда бўлишига қарамай ҳамон дунёнинг энг яхши футболчиси! Месси эса Жаҳон Чемпионатида ўзини кўрсата олмагани сабабли рамзий терма жамоадан ўрин олмаса керак.

Крис Смит, журналист

Дарвозабон – Давид Де Хеа. Жаҳон Чемпионатида термаси билан омадсиз иштирок этган Де Хеа “Манчестер Юнайтед”гиларнинг кўпчилиги ўйини қовушмаганида айнан испаниялик посбон жамоаси жониг оро кирди ва Премьер Лигада иккинчи ўринни эгаллашига ёрдам берди.

Ҳимоячилар – Кьеран Триппьер, Серхио Рамос, Ван Дейк, Марсело. Триппьер бир неча йиллик қаттиқ меҳнати мевасини кўриши керак. Ван Дейк эса “Ливерпуль”нинг Европа грандларига “янги чақириқ” ташлашида муҳим омил бўлди. Марсело эса “Реал” билан фантастик мавсумни якунлади. Рамос ҳам Чемпионлар Лигасини тарихий қаторасига учинчи марта ютиб олди.

Муҳим статистика – Премьер Лигада январ ойида “Ливерпуль”да дебют ўйинини ўтказганидан бери Ван Дейк энг кўп тоза ўйин (10 та) ўтказди. Чемпионатнинг 17 ўйинида у “қизиллар” билан атиги 10 гол ўтказиб юборди.

Ярим ҳимоячилар – Нголо Канте, Лука Модрич, Кевин Де Брюйне. Модрич навбатдаги фантастик мавсумдан кейин индивидуал совринларни ютишга ҳақли эди. Де Брюйне айни вақтда Премьер Лиганинг энг яхши ярим ҳимоячиси бўлиб турибди. Канте Россияда унутилмас онларни ўтказди. У ўйнаган жамоасига совринларни тортадиган магнит футболчига айланиб бормоқда.

Ҳужумчилар – Лионель Месси, Салоҳ, Криштиану Роналду. Факт шуки, ушбу учликнинг барчаси Жаҳон Чемпионатида ўзларини кўрсата олишмади. Улар биргаликда 133 гол уришга эришишди. Роналду ва Месси Ла Лигани “бузиб ташлаган” бўлса, Салоҳ Англияда порлади.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!